АсосийЖамият

Тошкентда Америка технологиялар университети очилди

Ушбу университет АҚШнинг "Cintana Education" компанияси ва "Times Higher Education" рейтингида 182-ўринда туради.

'Тошкентда Америка технологиялар университети очилди'ning rasmi

1 октябрь куни АҚШнинг "Cintana Education" компанияси ва "Times Higher Education" рейтингида 182-ўринни эгаллаб келаётган Аризона давлат университети билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Мазкур университет олий таълим соҳасига етакчи хорижий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини жорий этиш ишларини янада кенгайтириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун олий маълумотли кадрларни халқаро стандартлар даражасида тайёрлашга қаратилган.

2024/2025 ўқув йилида Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетида Халқаро савдо ва Дастурий муҳандислик йўналишида бакалавр босқичида ўқиш ташкил этилади.

Кейинчалик ўқув дастурлари кенгайгани сари ОТМ Аризона давлат университетининг дипломларидан ташқари АҚШнинг бошқа етакчи университетлари дипломларини бериши мумкин бўлади.

    Бошқа янгиликлар