Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 26-31° бўлади.
Пойтахтимизда кечга томон кечқурун бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 11-13 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28-30° бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёгаъди, момақалдироқ бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22° бўлади.






