Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. Маълум қилинишича, вазирлик ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази ва Жанубий Корея Океанлар ва балиқчилик вазирлигининг Порт инвестициялар департаменти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар логистика инфратузилмасини яратиш ва модернизация қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқишди. Хусусан, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида қуруқлик порти ва ички терминалларнинг қурилиши бўйича техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди. 2024 йил 9 августда бошланган лойиҳа 13 ойга мўлжалланган бўлиб, 2025 йил 12 сентябрда якунланади.
Лойиҳанинг мақсади ушбу ҳудудларда қуруқ портни ривожлантириш бўлиб, бу мамлакатнинг логистика инфратузилмасини яхшилашга ёрдам беради.