Бугун, 7 октябрь ҲАМАС ва Исроилга урушига бир йил тўлди.
Шу муносабати билан БМТ Бош котиби Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишга чақирди.
"Бу кунда жаҳон ҳамжамияти ҲАМАСнинг жирканч ҳаракатларини, жумладан, одамларни гаровга олишни имкон қадар кескин қоралаши керак", деди Антонио Гутерриш бугунги видеомурожаатида. У ҲАМАС гуруҳини Қизил Хоч вакилларига гаровга олинганларни кўришга рухсат беришга чақирди.
"Гаровга олинганларни озод қилиш вақти келди. Қуролларни тушириш вақти келди. Ҳудудни қамраб олган азоб-уқубатларга чек қўйиш вақти келди. Минтақада тинчлик, халқаро ҳуқуқ ва адолатни тиклаш вақти келди”, деди БМТ Бош котиби.
Гутерриш, шунингдек, Исроил билан ҳарбий можаро “инсонларнинг ҳаётига зомин бўлаётганини ва Ғазо секторидаги фаластинликларга, шунингдек, Ливан халқига чуқур инсоний азоб-уқубатлар келтираётганидан” хавотир билдирди.