АсосийДунё

Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум бўлиб ўтди

Дастлабки натижалар эълон қилинди.

'Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум бўлиб ўтди'ning rasmi

Қозоғистонда мамлакатда АЭС қурилиши масаласида референдум бўлиб ўтди. Бу ҳақда Спутник Қозоғистон хабар қилди.

6 октябрь куни бўлиб ўтган референдумда мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ва бош вазири Олжас Бектенов ҳам ўз овозларини беришди. 

Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 20:00 гача давом этган.

Дастлабки натижаларга кўра, Қозоғистонда 71,12% сайловчи АЭС қуриш қарорини маъқуллаган, 28,88% сайловчи эса станция қурилишига қарши бўлган.

АЭС бўйича умумхалқ референдумида сайловчиларнинг 62,66 фоизи – 5,5 млн киши овоз берган.

    Бошқа янгиликлар