АсосийЖамият

Сеулдан учиб келган йўловчи яширган 99 та смартфон фош бўлди

Уларнинг умумий қиймати салкам 207 млн сўмни ташкил қилмоқда.

'Сеулдан учиб келган йўловчи яширган 99 та смартфон фош бўлди'ning rasmi

“Тошкент-Сеул” рейси бўйича парвозини якунлаган йўловчилардан бирининг қўл ва йўл юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилган.

Юклар орасидаги косметика воситалари қутилари ҳамда сумка астарларига 3 хил русумдаги 99 дона муқаддам фойдаланилган смартфонлар яширилганлиги аниқланди. 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларнинг умумий қиймати салкам 207 млн сўмни ташкил қилмоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида “Тошкент-АЭРО” ИБК томонидан 286 та ҳолатда жами 17,3 млрд сўмлик уяли алоқа воситалари ҳамда электрон қурилмаларнинг ноқонуний олиб ўтилиши тўхтатиб қолинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар