АсосийЖамият

Қашқадарёда "заправка" портлаб кетди

Портлаш “Камаз”дан газ сақлаш ёмкостига газ қуйиш вақтида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши туфайли содир бўлган.

'Қашқадарёда "заправка" портлаб кетди'ning rasmi

Бугун, 7 октябр куни соат 15:45 да Қашқадарё вилояти, Қарши тумани “Дашт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи, “Ғузор-Қарши” автомобил йўлида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шаҳобчасида портлаш содир бўлди.

ФВВ хабарига кўра, портлашга  “Камаз-512”дан газ сақлаш ёмкостига газ қуйиш вақтида содир бўлган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши сабаб бўлган. Чақнаш натижасида ёнғин юзага келган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:56 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:00 да ўраб олинган ва соат 16:45 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида шаҳобча биносининг 22 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

    Бошқа янгиликлар