АсосийЖамият

Рақобат қўмитаси Shaffof sement sanoat'га нисбатан чора кўрди

Корхона 20 минг тоннадан ортиқ цементни биржага қўймасдан тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотган.

'Рақобат қўмитаси Shaffof sement sanoat'га нисбатан чора кўрди'ning rasmi

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси "Shaffof sement sanoat" МЧЖ қўшма корхонасига нисбатан манипуляция ҳаракатларини содир этгани учун таъсир чораси қўлланганини маълум қилди.

Қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторнингда Shaffof sement sanoat томонидан 2023 йил январь-декабрь ва 2024 йил январь-июль ойларида 298 та ҳолатда 20 минг 645 тонна цемент биржа савдоларига қўйилмасдан тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотилгани аниқланган.

Шунингдек, маҳсулот сотилган кунлардаги нархлар 2023−2024 йиллар давомида биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархлари билан таққосланган. 298 та ҳолатда маҳсулот нархларини юқори қўллаш натижасида жами 669 млн сўмга яқин миқдорда тафовут (фарқ) ҳолати аниқланган.

Қўмитанинг қайд этишича, Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, "Юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш" ҳаракатлари манипуляция деб ҳисобланади.

Юқоридагиларга мувофиқ, Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг махсус комиссияси томонидан "Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан Shaffof sement sanoat қўшма корхонасига нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда ўсмир қиз “самосуд” қилинди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 17:10

    Самарқандда ўсмир қиз “самосуд” қилинди

    19 ёшли қиз 16 ёшли қизни уриб, тан жароҳати етказган.

    'Долларнинг расмий курси кетма-кет тушишдан сўнг яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 15:59

    Долларнинг расмий курси кетма-кет тушишдан сўнг яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкент шаҳар ИИББ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг шикоят аризаси бўйича молиячи Отабек Бакировга қарши жиноят иши қўзғатишни рад этди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 14:06

    Тошкент шаҳар ИИББ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг шикоят аризаси бўйича молиячи Отабек Бакировга қарши жиноят иши қўзғатишни рад этди

    Бошқарманинг бу қарорига, хусусан, АОКАнинг шикоят аризасида кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси асос бўлган.

    'Пенсия жамғармасига янги раҳбар тайинланди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 13:54

    Пенсия жамғармасига янги раҳбар тайинланди

    Муродбек Атажанов тайинловга қадар вазирлик ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

    'Қашқадарёда эркак ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан вафот этди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 13:33

    Қашқадарёда эркак ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан вафот этди

    Ота 46 ёшда, ўғли 18, икки қизи 16 ва 10 ёшда бўлган.

    'Тошкентда бир сутка ичида иккинчи Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 13:23

    Тошкентда бир сутка ичида иккинчи Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди

    Кеча Юнусобод туманида ҳам худди шу русумдаги автобус ёниб кетганди.