Ўзбекистонда сўнгги 9 ой яъни январь-сентябрь ойларида "Тез ёрдам"га 9 млн 958 минг 507 та чақириқ келиб тушди. Бу ҳақдаСоғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуровнинг сўзларини келтирмоқда.
Келтирилишича, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 7 миллион 107 минг 703 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек сурункали касалликлар — 2 миллион 531 минг 699 та ва туғуруқлар — 64 минг 446 тани ташкил қилди.
Энг кўп мурожаатлар:
- Фарғона вилоятида — 1 040 546 та;
- Андижон вилоятида — 1 013 131 та;
- Тошкент шаҳрида — 1 007 327 та;
- Тошкент вилоятида — 933 600 та;
- Наманган вилоятида — 905 000 та қайд этилган.
Энг кам чақириқНавоий (296 046 та), Сирдарё (335 010 та), Жиззах (399 342 та) ва Бухоро (482 325 та) ҳамда Хоразм вилоятида (489 761 та) кузатилди. Ҳозирги кунда "Тез ёрдам" хизматида жами 2 853 та тиббий бригада фаолият олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда тез тиббий ёрдам хизматига 13 млн 522 мингта қўнғироқ келиб тушган. Бу 2022 йилгидан ярим миллионтага кўп дегани. Энг кўп мурожаат Фарғона водийси ва Тошкент шаҳридан бўлган.