АсосийЖамият

Ярим йил ичида фарзанд асраб олиш бўйича 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган

Болаларни фарзандликка олишни ҳал қилиш бўйича бажариладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.

'Ярим йил ичида фарзанд асраб олиш бўйича 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган'ning rasmi

7 октябрь куни АОКАда ўтган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов Ўзбекистонда болани фарзандликка олишни ҳал қилиш бўйича бажариладиган ишлар ҳақида маълумот берди.

Унинг тушунтиришича, Ўзбекистонда фарзандликка олишни ҳал қилиш ваколати судларга берилган. Бу боғлиқ ишларни кўришда Фуқаролик процессуал кодекси ва Олий суднинг Пленуми қарорларига таянилади. Суд фарзандликка олиш тўғрисидаги ишларни фарзандликка олувчи, васийлик ва ҳомийлик органларининг вакиллари, шунингдек, прокурор иштирок этган ҳолда кўриб чиқади. Зарур ҳолларда, суд фарзандликка олинаётган боланинг ота-онасини, унинг қариндошлари ва бошқа манфаатдор шахсларни, шунингдек ўн ёшга тўлган боланинг ўзини ишда иштирок этишга жалб қилиши мумкин. Мазкур тоифадаги ишлар, шу жумладан, фарзандликка олишни бекор қилиш ва ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ишлар ҳам ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан болани оилага фарзандликка олиш билан боғлиқ 2701 та иш кўрилган. Ундан 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган. Мазкур даъво аризаларига мувофиқ асраб олинган болаларнинг умумий сони мавжуд эмас. 2023 йил мобайнида эса шу тоифадаги 5359 та иш кўрилиб, тамомланган. Шундан 5011 та даъво ариза қаноатлантирилган.

Азиз Обидовнинг тушунтиришича, қуйидаги шахслар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин эмас:

  • ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар;
  • қонун билан белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
  • асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар;
  • фарзандликка олувчи ва фарзандликка олинувчилар ёшидаги фарқ ўн беш ёшдан кам бўлса (ўгай ота ва ўгай она томонидан фарзандликка олиш ҳоллари бундан мустасно).

Шунингдек, ё чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган болани қандай қилиб фарзандликка олиш мумкинлиги ҳақида сўзлади.

Унинг сўзларига кўра, бундай ишни кўриб чиқишда суд нафақат аризачи фуқароси ҳисобланган давлатнинг қонунчилиги, балки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талабларидан ҳам келиб чиқади.

"Айтайлик, Ўзбекистон фуқароси бошқа давлат фуқароси ҳисобланган болани фарзандликка олмоқчи бўлса, асосий ҳужжатларга қўшимча равишда фарзандликка олинаётган боланинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаши учун Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг розилиги ҳамда фарзандликка олинаётган бола қонуний вакилининг ва бола қайси давлат фуқароси бўлса, ўша давлат ваколатли органининг розилиги талаб қилинади", деди Олий суд матбуот хизмати раҳбари.

Судга фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш ва фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги даъво билан фарзандликка олинганнинг ота-онаси, прокурор, васийлик ва ҳомийлик органлари, болалар масалалари бўйича комиссиялар, шунингдек ўн олти ёшга тўлган фарзандликка олинган бола мурожаат қилишлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар

    'Газлаштирилмаган ҳовлилар учун ҳам электроэнергия тарифларига 50 фоизлик чегирма берилиши режалаштирилмоқда'ning rasmi

    ЖамиятБугун 21:55

    Газлаштирилмаган ҳовлилар учун ҳам электроэнергия тарифларига 50 фоизлик чегирма берилиши режалаштирилмоқда

    Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, бу ўзгаришни 1 январдан жорий этишга ҳаракат қилинмоқда

    'Тошкент вилоятида ноқонуний тарзда балиқ овлаган шахслар ушланди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 20:32

    'Фарғонада келин 47 млн сўмлик сепини МИБ орқали қайтариб олди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 19:46

    Фарғонада келин 47 млн сўмлик сепини МИБ орқали қайтариб олди

    Тўйдан 7 кун ўтиб келишмовчилик сабабли қурилган никоҳ бузилган.

    'Тошкент вилояти аҳолисининг мол-мулкини кўчириш учун 60 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўланади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 18:30

    Тошкент вилояти аҳолисининг мол-мулкини кўчириш учун 60 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўланади

    Кўчмас мулкни бузиш ва кўчириш "Чинобод" маҳалласи ҳудудидаги "Ўзбеккўмир" кўмир кони майдони кенгайтирилиши муносабати билан амалга оширилади.

    '9 ой ичида тез ёрдамга 10 миллионга яқин чақириқ келиб тушди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 18:21

    9 ой ичида тез ёрдамга 10 миллионга яқин чақириқ келиб тушди

    Уларнинг энг кўпи Фарғона водийси ва Тошкентда, энг ками эса Жиззах, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятида қайд этилди.

    'Қашқадарёда "заправка" портлаб кетди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 17:43

    Қашқадарёда "заправка" портлаб кетди

    Портлаш “Камаз”дан газ сақлаш ёмкостига газ қуйиш вақтида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши туфайли содир бўлган.