АсосийЖамият

Ўзбекистон Мудофааси халқаро мусобақада кумуш медални қўлга киритди

Буюк Британияда дунёнинг энг мураккаб ва нуфузли халқаро ҳарбий мусобақаларидан бири – "Кембрия патрули" бўлиб ўтди.

'Ўзбекистон Мудофааси халқаро мусобақада кумуш медални қўлга киритди'ning rasmi

Шу йил 4-7 октябрь кунлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Уэльсда (Буюк Британия) ўтказилган дунёнинг энг мураккаб ва нуфузли халқаро ҳарбий мусобақаларидан бири – "Кембрия патрули"да юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Унда Буюк Британия, АҚШ, Франция, Ҳиндистон, Германия, Латвия, Қозоғистон, Туркманистон, Италия каби 30 дан ортиқ мамлакатдан 100 дан ортиқ жамоа иштирок этган. Ҳар бир жамоа 70 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, энг мураккаб табиий ва тактик тўсиқларни енгди. Ҳар 8-10 километрда маршрутнинг турли жойларида иштирокчилар кимёвий ва биологик таҳдид шароитида ҳаракат қилиш, ҳужум операциялари ва мураккаб жойларда йўналишни топиш каби жанговар вазифаларни бажардилар.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси юқори даражадаги профессионализм ва жамоавийликни намойиш этиб, ўз гуруҳида 13 жамоа орасида биринчи ўринни эгаллади. Улар барча босқичларда муваффақиятли тарзда зарарланган ҳудудлардан ўтиб, тактик операциялардаги маҳоратини кўрсатиб, маршрутни биринчиларлар сафида якунладилар.

Умумий натижаларга кўра, Ўзбекистон жамоаси кумуш медалга сазовор бўлди.

"Кембрия патрули" 60 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда. "Кембрия патрули" биринчи марта 1959 йил августда генерал-майор Льюис Пью томонидан ташкил этилган бўлиб, ўша вақтда бўлинмалар Уэльснинг ғарбий қирғоғидаги Тонфанау шаҳридан Кембрия тоғлари бўйлаб узоқ масофага марш-бросок ўтказган. Шундан буён машғулотлар доимий равишда янгиланиб, замонавий шароитларга мослаштирилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:44

    Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”

    Расмий баёнотга кўра, Америка қўшинлари сулҳ кучга кирганидан кейин ҳам “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларини” давом эттирган.

    'Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.

    'Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:12

    Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда

    Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин.

    'Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:50

    Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради

    Маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди.

    '"Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:29

    "Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди

    Авиақатновлар бўйича йўловчилардан тушаётган шикоятлар сони ўтган 4 ойи ичида 145 тага етган.

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.