АсосийЖамият

Онлайн кредит бўйича вақтинчалик тартиб жорий этилмоқда

Эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобил иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади.

'Онлайн кредит бўйича вақтинчалик тартиб жорий этилмоқда'ning rasmi

Марказий банк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида банк карталари билан боғлиқ шубҳали фрод операцияларининг олдини олишга қаратилган вақтинчалик тартибни жорий қилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур тартиб 2024 йилнинг 1 ноябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.

Унга кўра, эндиликда фуқаролардан ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтишлари талаб этилади.

Бу талабгорнинг аризани шахсан ўзи томонидан берилганлигини аниқлаш ва унинг шахсига аниқлик киритиш имконини беради.

Вақтинчалик тартибга кўра, кредит ташкилотлари фуқаро кредит олиш учун ариза юборганидан кейин унинг кредит бюролари маълумотлар базасидаги кредит тарихини 2 босқичда (ариза тушгандан сўнг ҳамда кредит маблағлари ажратилишидан олдин) текширишдан (скоринг) ўтказади. 

Текширув натижасида мижознинг салбий кредит тарихи ёки қарз юки кескин ошгани аниқланса, қисқа давр ичида бир нечта кредит расмийлаштирилган ва қарз юки кескин ошган бўлса, кредит ажратиш рад этилиши ёки бошқа суммада ажратилиши тўғрисида хабар берилади.

Бу эса, фирибгарлар алдовига учган фуқаролар номига бир нечта кредит ташкилотидан кредит маблағлари ажратилишининг олдини олади.

Бундан ташқари, фуқаро кредит ташкилоти мобиль иловасидан янги рўйхатдан ўтиб ёки мавжуд аккаунтга бошқа қурилмадан кириб, биринчи марта онлайн кредит олганда, мазкур кредит ажратилганидан бошлаб 48 соат давомида кредит ҳисобидан P2P амалиётлар, жисмоний шахслар ҳисобварақлари ва электрон ҳамёнларга ўтказмалар, мобиль алоқа операторлари орқали телефон рақами ҳисобини тўлдириш, чет элга пул ўтказмалари ҳамда онлайн валюта айирбошлаш операцияларига чекловлар ўрнатилиши белгиланмоқда.

Мазкур чекловларни ечиш учун мижоз 48 соат ичида кредит ташкилоти томонидан юборилган СМС-хабарда қайд этилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, кредитни фирибгарлар таъсирисиз олганлигини маълум қилади, кредит ташкилоти ходими эса мижозга қайта боғланиб, берилган маълумотлар тўғрилигини текшириб, қўшимча тасдиқдан ўтказади.

Юқорида қайд этилган чекловлар ажратилган кредит маблағларини фуқаро ўз ихтиёрига кўра нақдлаштиришига ёки товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш каби операцияларига таъсир кўрсатмайди ва бу операциялар ҳеч бир чекловларсиз амалга оширилиши мумкин.

Кредит маблағлари фуқаронинг банк картасига ўтказилгандан кейин пул маблағлари сарфланмаган бўлса, 48 соат ичида кредит олишга ариза мижоз томонидан фирибгарлар таъсирида берилгани аниқланса ёки мижоз қўшимча тасдиқдан ўтишни амалга оширмаса, кредит шартномаси кредит ташкилоти томонидан бекор қилинади ва ажратилган пул маблағлари кредит ташкилоти ҳисобига қайтарилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Перевалда тош босиб қолган машина ичида кимлар бўлганига аниқлик киритилди'ning rasmi

    Жамият 06.11.2024 18:35

    Перевалда тош босиб қолган машина ичида кимлар бўлганига аниқлик киритилди

    3 нафар венгриялик турист ва ҳайдовчи бўлгани айтилмоқда.

    'Фарғонада вагон устида селфи тушмоқчи бўлган 13 ёшли болани ток урди'ning rasmi

    Жамият 06.11.2024 18:06

    Фарғонада вагон устида селфи тушмоқчи бўлган 13 ёшли болани ток урди

    Ҳозирда беморнинг ҳолати динамикада яхшиланиб бораётгани айтилди.

    'Қашқадарё "Китоб" перевалида тоғдан кўчган тош "Кобальт"ни босиб қолди'ning rasmi

    Жамият 06.11.2024 17:43

    Қашқадарё "Китоб" перевалида тоғдан кўчган тош "Кобальт"ни босиб қолди

    "Тахтақорача" довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

    'Шавкат Мирзиёев Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади'ning rasmi

    Жамият 06.11.2024 17:12

    Шавкат Мирзиёев Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

    Давлатлар ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариш мақсадида уни Ўзбекистонга таклиф қилди.

    'Қашқадарёлик шоир 33 ёшида оламдан ўтди'ning rasmi

    Жамият 06.11.2024 17:06

    Қашқадарёлик шоир 33 ёшида оламдан ўтди

    У ўзини осиб ўлдиргани маълум бўлди.

    'Айрим шахсларга темир йўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади'ning rasmi

    Жамият 06.11.2024 14:31