АсосийСиёсат

МДҲ бош котибининг ўринбосари Илҳом Неъматов Россиянинг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Дипломатга мукофотни Владимир Путин топширди.

'МДҲ бош котибининг ўринбосари Илҳом Неъматов Россиянинг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида МДҲ бош котибининг ўринбосари, Ўзбекистон дипломати Илҳом Тўйчиевич Неъматовни Россия Федерациясининг “Дўстлик” (“Дружба”) ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия президенти Владимир Путин Илҳом Неъматовнинг МДҲни ривожлантиришдаги хизматларини, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифатидаги фаолияти давомида мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссасини қайд этиб, мукофотни топширган.

Илҳом Неъматов 1952 йили Наманган вилоятида туғилган. У 2008—2010 йилларда Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида фаолият юритган.

2018-2020 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, 2020—2021 йилларда ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Илҳом Неъматов 2021 йилдан МДҲ ижро қўмитаси раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар