АсосийСиёсат

Ўзбекистон элчиси Кувайт Амирига ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди

Кувайт Амири шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ Элчи Аюбхон Юнусовни лавозимга кириши билан табриклади.

'Ўзбекистон элчиси Кувайт Амирига ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт Амири шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Тадбир давомида, шунингдек, Танзания, Мексика, Бразилия, Грузия ва Вьетнам элчилари ҳам Кувайт Амирига ўзларининг ишонч ёрлиқларини тақдим этишди.

Тантанали маросимдан сўнг, кечган мулоқот давомида Амир шайх шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 2023 йил июль ойида Жидда шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" Стратегик мулоқоти биринчи саммити доирасида Ўзбекистон Президенти билан бўлиб ўтган суҳбатни илиқ таассуротлар билан ёдга олди.

Кувайт Амири мамлакатимиз элчисини ушбу лавозимга кириши билан табриклаб, икки давлат муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятига улкан муваффақиятлар тилади.

Эслатиб ўтамиз,Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Аюбхон Юнусов шу йил 6 февраль куни Кувайт пойтахтига ташриф буюрган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 14:23

    Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

    Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди.

    '“Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 12:48

    “Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”

    Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бошланди.

    'Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 11:16

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади

    Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.

    'Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 08:47

    Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади

    Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йилда ўрнатилган.

    'Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 12:38

    Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

    Улуғбек Мустафоев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    'Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 11:37

    Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди

    Женева конвенциялари ва уларга қўшимча протоколлар қабул қилинганининг 75 йиллиги тадбирида ўзбекча нашр тақдимот қилинди.