Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг Суриядаги элчихонаси ёнида жойлашган бинога ҳужум уюштирди. Дамашқнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудидаги турар-жой биносига 3 та ракета билан зарба берилган.
Айни пайтдаги маълумотларга кўра, Исроил ҳаво ҳужуми натижасида етти нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Шунингдек, 11 киши жароҳатланган. Қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.
Al Hadath телеканалига кўра, зарба нишони Эрондан Ливанга қурол-яроғ етказиб беришни мувофиқлаштирган Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали вакили бўлган.
Ҳозирча Исроил ҳужумга изоҳ бермади.