АсосийЖамият

“Ғишткўприк” чегара божхона постидан аёл танасига дориларни яшириб ўтмоқчи бўлди

Аёлнинг бел ва оёқ қисмларида яшириб олинган 116 млн сўмлик  дори воситалари борлиги аниқланди.

'“Ғишткўприк” чегара божхона постидан аёл танасига дориларни яшириб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

Фуқаро танасига хуфиёна яширилган дорилар фош этилди, дея хабар қилмоқда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, “Ғишткўприк” чегара божхона пост орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келаётган фуқаро хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортган.

Ўтказилган шахсий кўрик натижасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган,  хорижда ишлаб фуқаро ўз танасининг бел ва оёқ қисмларига олдиндан яшириб олинган 116 млн сўмлик  дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар