АсосийЖамият

Қашқадарёдаги автоҳалокатда 2 нафар фуқаро ҳалок бўлди

ЙТҲга “Мercedes-Benz" автомобили ҳайдовчиси қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Лабо автомобилига урилиши сабаб бўлган.

'Қашқадарёдаги автоҳалокатда 2 нафар фуқаро ҳалок бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 14:20 атрофида Ғузор тумани “Қоратикан” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-79 “Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз” автомобиль йўлининг 25 километрида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи Б.Т. бошқарувида бўлган “Мercedes-Benz" русумли автомобилини “Чим-Қарши” йўналишида бошқариб келиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Қ.С. бошқарувида бўлган Лабо русумли автомобили билан урилган.

Оқибатда Лабо русумли транспорт воситасида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этишган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.