АсосийЖамият

Оғир касаликка чалинган чақалоқ Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Шу кунга қадар у Екатеринбургдаги перинатал марказда даволанган.

'Оғир касаликка чалинган чақалоқ Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Екатеринбург шаҳрида бўлган Ўзбекистон фуқароси, оғир касалликка чалинган жажжи ватандошимиз юртимизга қайтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Қайд этилишича, 2024 йил 26 апрелда туғилган М.С.га бир нечта туғма касалликлар бўйича ташхис қўйилган. Шу кунга қадар у Екатеринбургдаги перинатал марказда даволанган.

Беморда доимий равишда нафас етишмовчилиги туфайли, у кун бўйи намланган иситиладиган кислородни қўшимча етказиб берувчи махсус қурилмада сақлаб келинган.

Ўтказилган маслаҳатлашувлар натижасида ва тиббий комиссия хулосасига кўра, болани мамлакатимиз перинатал марказларига махсус тиббий ёрдам ва кислородли аппарат кўмагида олиб бориш зарурлиги маълум бўлди.

Ҳамюртимизни Ўзбекистонга жўнатиш учун мамлакатимизнинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси кўмагида унга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилди. Шундан сўнг чақалоқ ва унинг ота-онаси Болалар миллий тиббиёт бирлашмаси педиатри Жахонгир Усманов ҳамроҳлигида даволанишни давом эттириш учун Тошкентга жўнатилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:09

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди

    Бир-бирларини ва қардош халқларни кириб келаётган 2025 йил билан самимий қутлаб, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, фаровонлик, тинчлик ва равнақ тиладилар.

    'Афғонистонда аёлларга деразадан қараш тақиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:29

    Афғонистонда аёлларга деразадан қараш тақиқланди

    Афғонистонда аёллар кўринмаслиги учун уй деразаларини лойиҳалаш ва қуришни тартибга келтирувчи фармон қабул қилинди.

    '2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:23

    2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди

    Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

    'Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ЖСТ битимларига мувофиқлаштирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:10

    Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ЖСТ битимларига мувофиқлаштирилди

    Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиб, баъзилари ўз кучини йўқотди.