АсосийЖамият

Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди

Янги ўринбосар шу кунгача Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келган.

'Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Аброр Мирзо Олимов Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди

Шу кунгача А. Олимов Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келган.

Энди унинг зиммасига халқаро ҳамкорлик, валютани тартибга солиш, халқаро заҳираларни бошқариш, қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш, молия-иқтисодни юритиш, амалиёт фаолиятига раҳбарлик вазифалари юклатилди. Шунингдек, у Республика Валюта биржаси ишини мувофиқлаштиради.

    Бошқа янгиликлар