АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро форумда иштирок этади.

'Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 10 октябрь куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари 11 октябрь куни туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

    Бошқа янгиликлар