Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Сирдарё вилоятидаги маҳаллалар, айрим таълим ва маданият масканларида бўлиб, аҳоли билан очиқ мулоқот қилди.
“Ютуқларимиз ўз йўлига, аммо йиғилиб қолган масалалар ҳам кам эмас. Соҳа масъулларини жиддий огоҳлантирдим — сўровим шунга яраша бўлади”, — деб ёзди Саида Мирзиёева.
У масъул раҳбарлардан натижа учун жавобгарликни қатъий талаб қилишини таъкидлади.






