АсосийСиёсат

Ташқи ишлар вазири Афғонистон элчиси билан учрашди

Абдул Ғаффор Теравий Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатида фаолиятини бошламоқда.

'Ташқи ишлар вазири Афғонистон элчиси билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатида фаолиятини бошлаётган Абдул Ғаффор Теравий жаноблари билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг расмий саҳифасида хабар қилди.

"Мамлакатларимиз ўртасадаги муштарак тарих ва фаровонлик манфаатлари барча соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларимизни ривожлантиришга туртки бўлиб хизмат қилмоқда. Бугунги учрашувимиз давомида икки томонлама, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдик", - дейди Саидов. 

    Бошқа янгиликлар