Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан Божхона постларида жами 103 976 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди. Бу ҳақда Бошқарма матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, декларацияларнинг 28,1% “яшил йўлак”, 54,7%“сариқ йўлак”, 17,2% “қизил йўлак” тартибида расмийлаштирилган.
Бошқарма томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишида 53 та ҳолатда 46,8 кг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
Бундан ташқари, товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида 2 431 та ҳолатда 47 млрд сўмга тенг товарлар ушлаб қолинган.
Аҳоли саломатлиги муҳофазасини таъминлаш мақсадида вилоят божхоначилари томонидан қиймати 3 млрд 690 млн сўмлик, 490 минг 704 дона сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 81,5 млрд сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди, дейилади хабарда.