АсосийЖамият

"Махтумқули мероси биродарлик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади"

Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида "Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги - тинчлик ва тараққиёт асоси" мавзусидаги халқаро форумда иштирок этди.

'"Махтумқули мероси биродарлик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади"'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Ашхобод шаҳрида туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган "Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги - тинчлик ва тараққиёт асоси" мавзусидаги халқаро форумда иштирок этди.

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов раислигида ўтган тадбирда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён, Покистон Ислом Республикаси Президенти Осиф Али Зардарий, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух, Арманистон Республикаси Президенти Ваагн Хачатурян, хорижий давлатлар парламентлари раҳбарлари ва юқори мартабали вакиллари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар бошлиқлари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида форумнинг ўтказилиши халқларимиз ўртасидаги биродарлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш, мамлакатларимизни бир-бирига янада яқинлаштириш, бой маънавий меросимизни бутун дунёга тарғиб қилиш йўлида улкан амалий қадам бўлишини  таъкидлади.

Махтумқули Фироғийнинг ижодий мероси нафақат Шарқ мумтоз шеъриятини, балки жаҳон адабиётини ҳам бойитганлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда Махтумқули ижоди юксак қадрланади. Шоир Хива шаҳридаги Шерғозихон мадрасасида таҳсил олиб, дунёвий ва диний илмларни ўрганган. У буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоийни чуқур ҳурмат қилган.

Жорий йилда Ўзбекистонда Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги кенг нишонланаётгани таъкидланди.  Анжуман, семинар, адабий кеча, танлов, спектакллар ва бошқа тадбирлар ўтказилмоқда. Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан шоир ҳақида ҳамкорликда бадиий фильм суратга олинди.

Ўзбекистон етакчиси Туркманистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган "Халқаро тинчлик ва ишонч йили" доирасида келгуси йили Ашхобод шаҳрида глобал саммит ўтказилишини қўллаб-қувватлади.

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистон Президентига мазмунли нутқ ҳамда Махтумқули Фироғий хотирасини абадийлаштириш борасида юртимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар учун миннатдорлик билдириб, давлатимиз раҳбари туркман шоири ва мутафаккири таваллудининг 300 йиллиги муносабати билан медаль билан мукофотланишини маълум қилди.

Тадбир ниҳоясида форумнинг якуний ҳужжати қабул қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги боғчада бола калтакланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:27

    Тошкентдаги боғчада бола калтакланди

    Уни урган тарбиячига ҳайфсан берилди.

    'Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:51

    Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда

    Ялпи мажлиснинг кун тартибига ўзгартиришлар киритилди.

    'Андижонда зилзила қайд этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    Андижонда зилзила қайд этилди

    Зилзила маркази Марҳамат тумани.

    'Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:48

    Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

    Фуқаро декларацияланмаган пулларни курткасининг чўнтагида олиб ўтишга уринган.

    'Бугун ҳарорат 2 даража совуқ бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Бугун ҳарорат 2 даража совуқ бўлади

    21 декабрь кунги об-ҳаво прогнозлари эълон қилинди.