АсосийЖамият

Андижонда ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган Тез тиббий ёрдам маркази директор ўринбосари лавозимига қайта тикланди

Ҳолат бўйича Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган.

'Андижонда ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган Тез тиббий ёрдам маркази директор ўринбосари лавозимига қайта тикланди'ning rasmi

Андижонда Тез тиббий ёрдам маркази директор ўринбосари ўз ишига тикланди. Бу ҳақда вилоят МИБ ахборот хизмати darakchi.uz'га хабар берди. 

Андижон вилоятида ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилган Тез тиббий ёрдам маркази директор ўринбосари лавозимига қайта тикланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига кўра, Республика Тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалининг 05.09.2023 йилдаги буйруғи ғайриқонуний деб топилган ва фуқаро Н.Н. муассаса директорининг тезкор ишлари бўйича ўринбосари вазифасига ишга тикланиши белгиланган.

Мазкур талаб асосида Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Натижада директор буйруғи билан ходим Н.Н. директор ўринбосари лавозимига тикланиши таъминланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар