Ўзгидромет хабарига кўра, кеча Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Урал (Россия) ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди.
Бугун ва эртага антициклон мамлакатимизнинг барча ҳудудларига таъсир этади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади, фақат республиканинг шимолий ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Чоршанба куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Ушбу кунларда ҳарорат фони ўртача иқлимий қийматлардан
6-8 даражага паст бўлади. Ҳарорат кечалари 3-8 даража илиққача, шимолий ҳудудларда 0-2 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 13-18 даражадан юқори бўлмайди.
Пайшанба ва жума кунлари антициклон шарққа томон силжийди, бу кунларда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик ёғиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқ атрофида бўлиши сақланиб туради, жума кунига келиб кундуз куни 17-22 даражагача кўтарилади.
16-17 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
14-17 октябрда республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Пойтахтда: бугун ва эртага вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 15-17 даражани ташкил этади, эртага кечаси 8-10 даража бўлади, кундузи 13-15 даражадан юқори бўлмайди.
16-17 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-6 даража илиқ, кундуз кунлари 13-16 даража атрофида бўлади.