Ўзбекистонлик аёлларнинг болаларда аутизмни эрта аниқлаш ва даволашга қаратилган Bolajonim лойиҳаси нафақат илк сармоясини олди, балки Ўзбекистоннинг TechWomen ғолиби бўлган илк жамоаси сифатида тарихга кирди. Бу ҳақида жамоа аъзоси Дилбар Умарова ўз Facebook саҳифасида ёзди.
TechWomen - бутун дунё бўйлаб хотин-қизларга фан, технология, муҳандислик ва математика (STEM) соҳасида ўз салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам берадиган профессионал алмашинув дастури. Унда 21 давлатдан қизлар иштирок этиши мумкин. Бу йил дастур тарихида энг кўп номзодлар – 6000 нафари ариза бериб, улардан 100 нафари АҚШга саёҳат қилиш ва ўқиш учун танлаб олинди.