АсосийЖамият

Солиқ қўмитаси раиси номидан Telegram орқали фейк хабарлар юборилаётгани айтилди

Шерзод Кудбиев ижтимоий тармоқларда хусусан, Telegram’да ўзининг номидан айрим шахсларга хабарлар жўнатилгани ҳақида маълумот олган.

'Солиқ қўмитаси раиси номидан Telegram орқали фейк хабарлар юборилаётгани айтилди'ning rasmi

Солиқ қўмитаси раиси номидан ижтимоий тармоқлар орқлари сохта хабарлар юборилмоқда. Бу ҳақда қўмита раиси Шерзод Кудбиев ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.

Шерзод Кудбиевнинг айтишича, ижтимоий тармоқларда, хусусан, Telegram’да унинг номидан айрим шахсларга хабарлар жўнатилгани ҳақида маълумот олган.

Барчани огоҳликка чақираман, бу фейк.

Сиз бу каби мазмундаги хабарларга ишонмасликни ва солиқ тизими ходимлари эса иш юзасидан топшириқларни электрон ҳужжат алмашиш ААТ орқали олишини эсдан чиқармасликларини сўрайман, — деди қўмита раиси.

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг202 прим 2 моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш):

Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (18 милли 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан (18 миллион 750 ми сўм) юз бараваригача (37 миллион 500 ми сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Байрам арафасида талаб ортиб кетгани сабаб поездларга қўшимча вагонлар уланмоқда'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 08:38

    Байрам арафасида талаб ортиб кетгани сабаб поездларга қўшимча вагонлар уланмоқда

    Талабаларнинг поездга бўлган талаби ошган ва электрон чипта хариди ошиб кетган.

    'Бугун 8 та вилоятда ёмғир ва қор ёғади'ning rasmi

    Жамият 19.12.2024 08:06

    Бугун 8 та вилоятда ёмғир ва қор ёғади

    Ҳарорат 2-7 даража атрофида бўлади.

    'Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 23:21

    Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

    Автобус Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчасида ҳаракатланиб кетаётган бўлган.

    'Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 22:31

    'Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилган “Маърифат карвони” тадбирлари якунларига бағишланган анжуман ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 21:27

    Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилган “Маърифат карвони” тадбирлари якунларига бағишланган анжуман ўтказилди

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Тамаддун, маданият ва маърифат” шиори остидаги “Маърифат карвони” якуни бўйича “Эришилган ютуқ ва камчиликлар: истиқболдаги режалар” мавзусида анжуман ўтказилди.

    'Маҳаллий фармацевтика корхоналарига берилган божхона имтиёзлари муддати яна 3 йилга узайтирилади'ning rasmi

    Жамият 18.12.2024 20:49

    Маҳаллий фармацевтика корхоналарига берилган божхона имтиёзлари муддати яна 3 йилга узайтирилади

    Президент фармацевтика соҳасидаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди.