АсосийСиёсат

Давлатимиз раҳбари Янгийўл туманидаги “Mesal Water Technologies” корхонасини кўздан кечирди

“Mesal Water Technologies” корхонасида сув тозалаш иншоотлари учун ўттиздан ортиқ махсус қурилма ва ускуналар ишлаб чиқарилмоқда.

'Давлатимиз раҳбари Янгийўл туманидаги “Mesal Water Technologies” корхонасини кўздан кечирди'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари Янгийўл туманидаги “Mesal Water Technologies” корхонасини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий дастурларда ичимлик суви ва оқова тармоқлари таъминотига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу масала тез ривожланаётган Тошкент вилояти шаҳаралари учун ҳам долзарб.

Хусусан, “Тошкент вилояти ичимлик суви ва оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш” лойиҳасининг 3-босқичи доирасида Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен ва Бекободдаги иншоотлар реконструкция қилинмоқда.

“Mesal Water Technologies” корхонасида шу каби сув тозалаш иншоотлари учун ўттиздан ортиқ махсус қурилма ва ускуналар ишлаб чиқарилмоқда.

Лойиҳага 1,7 миллион доллар маблағ йўналтирилиб, Хитой, Германия ва Туркиядан келтирилган энергия тежамкор технологиялар ўрнатилган. Корхона халқаро сертификатларга эга. 50 киши иш билан таъминланган.

Бундай корхоналар фаолиятининг кенгайиши аҳоли фаровонлиги ва саломатлигига ҳисса қўшиши таъкидланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон етакчиси Илҳом Алиев билани нимани муҳокама қилмоқчи?'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:44

    Ўзбекистон етакчиси Илҳом Алиев билани нимани муҳокама қилмоқчи?

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон етакчисининг таклифи билан мамлакатга жўнаб кеди.

    'Шавкат Мирзиёев Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 01.07.2025 21:20

    Шавкат Мирзиёев Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

    Давлатимиз раҳбари спорт федерациялари фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳудудларда соҳа инфратузилмасини яхшилаш, спортчи ва мураббийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга кетмоқчи...'ning rasmi

    Сиёсат 01.07.2025 20:10

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга кетмоқчи...

    Ташрифдан кўзланган мақсад нима?

    'Шавкат Мирзиёев рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва телекоммуникация соҳаларидаги режалар тақдимоти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 01.07.2025 19:27

    Шавкат Мирзиёев рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва телекоммуникация соҳаларидаги режалар тақдимоти билан танишди

    “Электрон ҳукумат ривожланиш индекси”да камида 55-ўринга кўтарилиши учун ишлаб чиқилган қатор ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилди.

    'Қурилиш ойналарини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 01.07.2025 18:49

    Қурилиш ойналарини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда

    Қонун лойиҳасини тайёрлашда Россия Федерацияси, Беларус ва Қирғизистон тажрибаси ўрганилган.

    'Ўзбекистон Хитойга газ экспортини йил бошидан буён 70 фоизга оширди'ning rasmi

    Сиёсат 01.07.2025 18:38

    Ўзбекистон Хитойга газ экспортини йил бошидан буён 70 фоизга оширди

    Ўзбекистон январь-май ойларида 261,85 млн долларлик газ экспорт қилган.