“Ўзэнергоинспекция” Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида “О.П.Н.” МЧЖ раҳбари А.И. Навоий шаҳридаги парранда етиштириш биносида 3 дона “Инносилиcон Т3+” русумли майнинг қурилмаларини тармоққа улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди. Бу ҳақда инспекция матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу қоидабузарликлар натижасида давлат манфаатларига 106,5 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан А.И. га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.