АсосийЖамият

2 та ҳудудда “права” олиб бермоқчи бўлган шахслар қўлга тушди

Шахслар келишилган суммаларни олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

'2 та ҳудудда “права” олиб бермоқчи бўлган шахслар қўлга тушди'ning rasmi

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департаментнинг Бекобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “А.Қ.” МЧЖ автомактаби ходими Ж.Ж. 4 нафар фуқарога гўёки Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришини айтиб, эвазига фуқаро У.Ж.дан жами 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро М.А. фуқаро Н.О.га гўёки Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига жами 300 АҚШ доллари ва 2,3 млн сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1,6 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда фуқаро газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат бюджетига 1,2 млрд сўмлик зарар етказди'ning rasmi

    Жамият 14.12.2025 21:54

    Самарқандда фуқаро газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат бюджетига 1,2 млрд сўмлик зарар етказди

    Ушбу фуқаро хонадонида иссиқхона ташкил қилиб, газдан ноқонуний фойдаланиб келган.

    'Тожикистондан олиб келинаётган наркотиклар чегарадан ўтолмади'ning rasmi

    Жамият 14.12.2025 19:03

    Тожикистондан олиб келинаётган наркотиклар чегарадан ўтолмади

    Гиёҳвандлик воситаларини Тожикистондан Ўзбекистонга олиб киришга уринган шахс аввал ҳам шу турдаги жинояти учун судланган.

    'Янги йил муносабати билан пойтахтнинг бир қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади'ning rasmi

    Жамият 14.12.2025 17:59

    Янги йил муносабати билан пойтахтнинг бир қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади

    Байрамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида ҳаракат тўхтатиладиган кўчалар номи эълон қилинди.

    'Эртага қайси ҳудудларда қор ёғиши маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 14.12.2025 16:56

    Эртага қайси ҳудудларда қор ёғиши маълум бўлди

    "Ўзгидромет" эртанги кунги об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

    'Тошкентда наркотик модда савдоси билан шуғулланган йигит ва қиз қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 14.12.2025 15:48

    Тошкентда наркотик модда савдоси билан шуғулланган йигит ва қиз қўлга олинди

    Улар ижара олган хонадонида нарколаборатория ташкил этгани аниқланди.

    'Автобусда чиптасиз юрган қарийб 3000 йўловчи жазоланди'ning rasmi

    Жамият 14.12.2025 13:14

    Автобусда чиптасиз юрган қарийб 3000 йўловчи жазоланди

    Тошкентда рейд тадбирлари давом этмоқда.