АсосийЖиноят

Самарқандга қўшимча “Афросиёб” электропоезди қўйилади

2-3 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида “SAMARKAND MARATHON 2024” халқаро югуриш мусобақаси ўтказилади.

'Самарқандга қўшимча “Афросиёб” электропоезди қўйилади'ning rasmi

Шу муносабат билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 1, 2, 3, 4 ноябр кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақида “Темирйўлэкспресс” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши Самарқанд 10:20 — Тошкент 12:40

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши Тошкент 14:10 — Самарқанд 16:28

    Бошқа янгиликлар