Ижтимоий тармоқларда Зангиота туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалди.
Тошкент вилояти ЙҲХБнинг хабар беришича, ЙТҲ 15 октябрь куни соат тахминан 12:00 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани "Найман" МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлининг 16-километрида содир бўлган.
1989 йилда туғилган ҳайдовчи М.З “Ваз 2101” русумли транспорт воситасида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Светафор чироқларига амал қилмасдан ҳаракатланиб келаётган вақтида ушбу йўлга қўшилиш мақсадида ички кўчадан чиқиб келган 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.Қ бошқарувидаги "Нива" русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Ваз 2101” русумли автомобиль йўловчиси 2009 туғилган А.З енгил тан жароҳати олиб туман шифохонасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.