АсосийЖамият

Интернет тармоғида фирибгарликнинг янги кўриниши авж олмоқда

Бу қандай содир бўлади? Тошкент шаҳар ИИББ тузоқдан огоҳлантирмоқда.

'Интернет тармоғида фирибгарликнинг янги кўриниши авж олмоқда'ning rasmi

Шу кунларда фирибгарлар томонидан телеграм мессенжери орқали юқори лавозимларда ишловчи вазирлик, идора ва турли хил ташкилотлар раҳбар ҳамда масъул ходимлари номидан соҳта профиллар яратилиб, қўл остидаги ходимларни алдаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Бу қандай содир бўлади?! 

Фирибгарлар корхона ёки ташклот раҳбари номидан телеграм мессенжерида соҳта аккаунт очиб қўл остидаги ишчилардан бирига СМС ёзади. Мулоқот давомида ходим билан гуёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қизиқаётгани ва ундан (раҳбардан) баъзи маълумотларни сўрашганини айтади. Бироздан сўнг унга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими алоқага чиқишини маълум қилади. 

Фирибгарнинг, яъни “ўз раҳбарини” гапларига ишонган ходим бир неча дақиқадан сўнг у билан алоқага чиққан шахсга (гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили) сўраган барча маълумотларини бериб юборади. Бунинг оқибатида фирибгарлар тузоғига илинган ишчи-хизматчилар пластик карталаридаги пул маблағларидан айрилиб қолмоқдалар. 

"Огоҳ бўлинг, шу турдаги келган СМС ёки бошқа хабарларни қабул қилиш ва ишонишдан олдин телефон орқали қўнғироқ қилиб ёки шахсан хабар юборган шахсга алоқага чиқиб, хабарни қайта текшириб кўринг!

Ҳурматли фуқаролар агар Сиз шу каби ҳолатларга дуч келган бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-55-00 ёки 102 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади", - дейилади расмий хабарда.

    Бошқа янгиликлар

    'Зироат Мирзиёева “Ёш фермер” лойиҳаси доирасида Нукусда бўлиб ўтаётган “Даладан дастурхонгача” экологик таълим фестивалида қатнашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:57

    Зироат Мирзиёева “Ёш фермер” лойиҳаси доирасида Нукусда бўлиб ўтаётган “Даладан дастурхонгача” экологик таълим фестивалида қатнашди

    Тадбирда Eco-schools Uzbekistan лойиҳасининг асосий рамзи бўлмиш Яшил байроқ тантанали равишда кўтарилди.

    'ССВ тиббиёт соҳасидаги коррупцион ҳолатлар бўйича хабар беришни сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:46

    ССВ тиббиёт соҳасидаги коррупцион ҳолатлар бўйича хабар беришни сўради

    Вазирлик маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланишини билдирди.

    'Андижонда Spark ва Damas тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:41

    Андижонда Spark ва Damas тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

    Машиналар ёниб кетган ва яна 2 киши касалхонага ётқизилган.

    'Қашқадарёда 400 кг истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:24

    Қашқадарёда 400 кг истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    'Тошкент марказидаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:03

    Тошкент марказидаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлди

    Ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

    'Тошкент вилоятида 1000 та автобус харид қилиниб, янги йўналишлар йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:59

    Тошкент вилоятида 1000 та автобус харид қилиниб, янги йўналишлар йўлга қўйилади

    Вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ва пойтахтга янги қатнов линияларини ишга туширади.