АсосийЖамият

Тошкентдаги талабалар ётоқхонасида қурилиш тўхтатилди

Аграр университетининг талабалар турар жойи биносида қурилиш ишлари сифатсиз олиб борилаётгани сабаб тўхтатилди.

'Тошкентдаги талабалар ётоқхонасида қурилиш тўхтатилди'ning rasmi

Тошкент давлат аграр университетининг талабалар турар жойи биносида қурилиш ишлари сифатсиз олиб борилаётгани сабаб тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент давлат аграр университетининг 400 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи биносида пудратчи ташкилот "New brand house" МЧЖ томонидан сифатсиз ҳамда лойиҳа талабларини бузган ҳолда қурилиш ишларини олиб борган.

"Гипсакардон плитасини деворларга ёпиштириш жараёнида профиллардан карказ қилиб ўрнатилиши ўрнига гипс ёрдамида қотирилган", дейди Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бош инспектори Исмоил Ҳамидов.

Бундан ташқари, бинонинг ички хоналарига кириш эшикларининг "перемичка"ларини ўрнатиш ва том ишлари ҳам тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига зид тарзда амалга оширилган. Бу эса объектда техник назоратчи ва ички назоратчи ишламаганидан далолат беради.

Исмоил Ҳамидов сўзига кўра, инспекция ходимлари томонидан қурилишда аниқланган қоидабузарликлар юзасидан масъулларга 14 марта ёзма кўрсатмалар берилган. Шунингдек, 3 марта жарима чоралари қўлланилган, аммо қурилиш ишлари шу йўсинда давом эттирилган.

"Бугунги кунда бинода қайта техник текширув ўтказилгунга қадар қурилиш ишлари тўхтатилди. Кенг қамровли рейд тадбирлари Тошкент вилоятининг ҳар бир ҳудудида давом этмоқда", дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия–Украина урушида 480 дан ортиқ ўзбекистонлик ҳалок бўлгани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:24

    Россия–Украина урушида 480 дан ортиқ ўзбекистонлик ҳалок бўлгани маълум бўлди

    2 700 дан ортиқ ўзбекистонлик Россия Қуролли Кучларида хизмат қилмоқда.

    'Транспорт хизматлари ҳажми қарийб 134 трлн сўмга етди'ning rasmi

    Жамият 29.10.2025 19:55

    Транспорт хизматлари ҳажми қарийб 134 трлн сўмга етди

    Статистика қўмитаси 2025 йил январь—сентябрь ойларида кўрсатилган транспорт хизматлари бўйича маълумотларни эълон қилди.

    'ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг XII минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлади'ning rasmi

    Жамият 29.10.2025 18:52

    ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияларнинг XII минтақалараро учрашуви ўз ишини бошлади

    Учрашувга раислик қилиш учун сайланган Гаяне Умерова ўз нутқида Самарқанднинг тамаддунлар чорраҳаси сифатидаги рамзийлигини таъкидлади.

    'Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади'ning rasmi

    Жамият 29.10.2025 18:22

    Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади

    Дастур доирасида жами 1,2 триллион сўм маблағ Давлат бюджетидан ажратилиши режалаштирилган.

    'Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият 29.10.2025 18:07

    Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Сербия Президенти хорижий давлат раҳбарлари орасида марказга ташриф буюрган илк етакчи бўлди.

    'Мансабдор қарзини сўраган аёлга тунни ишхонасида бирга ўтказишни таклиф қилди'ning rasmi

    Жамият 29.10.2025 17:56

    Мансабдор қарзини сўраган аёлга тунни ишхонасида бирга ўтказишни таклиф қилди

    Тармоқларда уларнинг ўзаро суҳбати акс этган видео тарқалди.