АсосийЖамият

Фарғонада ота 2 ёшли ўғлини онасига беришга жиддий қаршилик кўрсатди

Давлат ижрочиларининг тушунтиришларидан сўнг жавобгар ўз мажбуриятини бажаришга мажбур бўлди.

'Фарғонада ота 2 ёшли ўғлини онасига беришга жиддий қаршилик кўрсатди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида яшовчи Жаҳонгирбек ва Василахонлар (исм-шарифлар ўзгартирилди)лар бир олам орзу-умидлар билан оила қурган эди. Лекин, фарзандли бўлишгач, ўзаро келишмовчиликлар сабабли оилага дарз кетди.

Орзулари саробга айланган Василахон келин бўлиб тушган уйидан  вояга етмаган фарзандини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлди.

Ҳали 2 ёшнинг остонасида турган норасида жигарбандини ота қўлига ташлаган онаизор унинг келажагини ўйлаб, ҳуқуқ ҳимоячиларидан ёрдам сўради. Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судига мурожаат этди.  

Тарафлар ва холислар иштирокида бўлиб ўтган суд мажлисида бу масала атрофлича ўрганилиб, одил қарор қабул қилинди. 2023  йилда туғилган болани она парваришига муҳтожлигини инобатга олиб, уни она тарбиясига қайтариш зарурлиги белгиланди.  

Суднинг ижро ҳужжати МИБ Бешариқ тумани бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилгач, Жаҳонгирбек яна бир “ҳунар” кўрсатишга уринди.  

–Жамиятимизда оилавий ажримларнинг ортаётгани, фарзандлар тарбияси ҳамда уларнинг моддий таъминоти оғриқли масалалардан бирига айланди, миллий ўзлигимизга хос бўлмаган оилавий ажримлардан бегуноҳ фарзандлар кўпроқ азият чекиши ташвишлидир – дейди МИБ Бешариқ туман бўлими давлат ижрочиси Йўлдашали Абдуназаров. 

Мазкур ҳолатда давлат ижрочилари жавобгарни бир неча марта огоҳлантиришига қарамай, Жаҳонгирбек ўғлини она тарбиясига беришга жиддий қаршилик қилди. Маъмурий жавобгарликка тортилиб, қонунда кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.  

Айни пайтда бола она тарбиясига соғ-саломат олиб берилиб, ижро ҳужжати ижроси тугатилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 22:17

    Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда

    "Ўзгидромет" тезкор гидрометеорологик ахборотни эълон қилди.

    'Euronews Тошкентда янги ваколатхонасини очди'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 21:32

    Euronews Тошкентда янги ваколатхонасини очди

    Дунёнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларидан бири — Euronews ваколатхонасининг очилиш маросими бугун бўлиб ўтди.

    '843 нафар фуқарони алдаган гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 20:19

    843 нафар фуқарони алдаган гуруҳ қўлга олинди

    Бир гуруҳ шахслар 25 та фирма (МЧЖ) ташкил этиб, автомашина етказиб бериш ваъдаси билан фуқаролар билан шартнома тузишган. Улардан 50,1 млрд сўм йиғилган бўлиб, шартлар бажарилмаган.

    'Сирдарёда ухлаб қолган ҳайдовчи "Lacetti"си билан темир тўсиққа урилди'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 18:50

    Сирдарёда ухлаб қолган ҳайдовчи "Lacetti"си билан темир тўсиққа урилди

    Оқибатда ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Yutong русумли транспорт воситаси Lacetti'га бориб тўқнашган.

    'Пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 18:25

    Пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ рақамлаштирилади

    Пенсия ва ғазначилик фаолиятида замонавий хизматлар жорий этилади.

    'Долларнинг расмий курси яна ўзгарди'ning rasmi

    Жамият 30.06.2025 16:08

    Долларнинг расмий курси яна ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.