Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги гавжум метро бекати ёнидаги автобекат модернизация қилинади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, эски бекат ўрнида янги, замонавий автобекат қурилиши бошланди. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида бекат ёнида ақлли светофор ўрнатилиши режалаштирилган.
Автобекатнинг иккинчи қаватида кафе жойлашган терасса бўлади. Бекат ичидаги очиқ ҳовлига эса дарахт экиш режалаштирилган.
Ҳокимлик лойиҳа бошланиши ҳақида олдиндан хабар беролмагани учун қурилишга масъул ташкилотлар аҳолидан узр сўрагаганини билдирган.