АсосийЖамият

Президент Тошкент шаҳридаги дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирди

Бундан ташқари, пойтахтда дарахтларнинг касалланиши ҳам кўпайгани қайд этилди.

'Президент Тошкент шаҳридаги дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирди'ning rasmi

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда “Тошкент-Оҳангарон” халқаро автомобиль йўлининг 53 километрлик қисмида 840 мингта дарахт экилгани ўзига хос тажриба бўлгани таъкидланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Автомобиль йўллари қўмитасига вилоят ҳокимликлари билан бирга бу тажрибани жорий йилда 13 та халқаро автомобиль йўлларида амалга ошириб, 9 миллион туп кўчат экиш топширилди. Яна 2 минг километр автомобиль йўллари ёқаси дарахт экиш учун 10 минг нафар фуқаро ва тадбиркорларга бўлиб берилади.

Самарқанд-Қарши темир йўлининг 145 километр, Тошкент-Самарқанд темир йўлининг 150 километр қисмида куз мавсумида 1 миллион тупдан кўчат экишни ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Экология вазирлигига чиқинди полигонлари атрофида 167 минг дарахтни парваришлаб, “яшил белбоғ” барпо этиш топширилди. Дала четларида 21 миллион туп терак, тут ва узум экиш, тармоқ корхоналарида 5 миллион кўчат экиб, “яшил белбоғ” барпо қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Президент Тошкент шаҳридаги ҳолатга алоҳида тўхталди. Пойтахтнинг дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирилди, куни кеча бўлган кучли ёмғир ҳақиқий аҳволни кўрсатгани қайд этилди.

Дренажни тўғирлашни ўзи етарли эмаслиги, сувни ҳавзаларда тўплаш тизимини қилиб, дарахтларни суғоришга ишлатиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди. Умуман, пойтахтдаги туман ҳокимлари жойига чиқиб, дренаж, яшиллик, ободонлаштириш каби масалаларни тепасида туриб ўзи ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, пойтахтда дарахтларнинг касалланиши ҳам кўпайгани қайд этилди. Шаҳар ҳокимлигига йил якунигача мастер-режа қилиб, дренаж тизимини сунъий ҳавзалар билан бирга қуриш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

    Бошқа янгиликлар

    'Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 20:50

    Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди

    Юк автомобилининг Афғонистон ҳудудига кириши (3 минг афғони) ва Амударё кўпригидан ўтиш учун йиғим (7 минг афғони) этиб белгиланди.

    'Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлмоқда'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 18:00

    Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлмоқда

    Ҳар бир вилоятда 1 тадан атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг техникумини ташкил қилиш топширилди.

    'Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 17:57

    Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат модернизация қилинади

    Ҳудудда аҳоли гавжум бўлгани сабабли ақлли светофор ҳам ўрнатилади.

    'Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 17:15

    Эртага қайси ҳудудларда ёмғир ёғади

    Ўзгидромет 21 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Вазирликларнинг 160 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик субъектида таъсисчи экани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 17:07

    Вазирликларнинг 160 нафар бошқарув ходими тадбиркорлик субъектида таъсисчи экани маълум бўлди

    Қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари ҳозирда бартараф этилмоқда.

    'Президент ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият 21.10.2024 16:53

    Президент ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

    Табрикда “Давлат тили тўғрисида”ги қонунни ҳаётга изчил татбиқ қилишда барча юксак маданият ва ўзаро бир-бирини англаш туйғусини намоён этиш лозимлиги таъкидланган.