АсосийЖамият

Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди

Юк автомобилининг Афғонистон ҳудудига кириши (3 минг афғони) ва Амударё кўпригидан ўтиш учун йиғим (7 минг афғони) этиб белгиланди.

'Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғимлар миқдори камайтирилди'ning rasmi

Ўзбекистон Афғонистон томони билан олиб борилган музокаралар натижасида ўзбек ҳайдовчиларидан мамлакат ҳудудида ундириладиган йиғим ва тўловлар миқдорини камайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юк автомобилининг Афғонистон ҳудудига кириши учун йиғим 28 сентябрдан 3 минг афғонига (тахминан 53 доллар) туширилди. Бунгача бу 5 минг афғони (76 доллар) эди.

Шунингдек, Амударё кўпригидан ўтиш учун аввал 12 минг афғони (тахминан 182 доллар) миқдорида ундириладиган йиғим эндиликда 7 минг афғони (106 доллар) этиб белгиланди.

Ўзбек ҳайдовчиларидан мамлакат ҳудудида ундириладиган йиғимлар жами 6,5 минг афғони миқдорида (тахминан 99 доллар) камайтирилди.

Бугунги кунда Транспорт вазирлиги Трансафғон мультимодал транспорт йўлаги орқали юк ташувларига қулай шароитлар яратиш, ундириладиган йиғимлар миқдорини оптималлаштириш бўйича ишларни давом эттирмоқда, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизими жорий этилади'ning rasmi

    Жамият 30.12.2024 22:56

    Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизими жорий этилади

    Тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев бир-бирини байрам билан табриклади'ning rasmi

    Жамият 30.12.2024 22:08

    Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев бир-бирини байрам билан табриклади

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Саида Мирзиёева фаластинлик болаларни янги йил билан табриклади'ning rasmi

    Жамият 30.12.2024 20:51

    Саида Мирзиёева фаластинлик болаларни янги йил билан табриклади

    Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

    '1 январдан барча турдаги нефт маҳсулотлари эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади'ning rasmi

    Жамият 30.12.2024 18:28

    1 январдан барча турдаги нефт маҳсулотлари эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади

    “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган барча нефть маҳсулотлари биржа савдолари орқали эркин рақобат муҳитида сотувга чиқарилади.

    'Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди'ning rasmi

    Жамият 30.12.2024 15:09

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефонлашди

    Бир-бирларини ва қардош халқларни кириб келаётган 2025 йил билан самимий қутлаб, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, фаровонлик, тинчлик ва равнақ тиладилар.

    'Афғонистонда аёлларга деразадан қараш тақиқланди'ning rasmi

    Жамият 30.12.2024 14:29

    Афғонистонда аёлларга деразадан қараш тақиқланди

    Афғонистонда аёллар кўринмаслиги учун уй деразаларини лойиҳалаш ва қуришни тартибга келтирувчи фармон қабул қилинди.