Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 15-20°.
Пойтахтда кечга томон ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19° бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-17° бўлади.