АсосийЖамият

Тошкент вилоятида “права” олиб берувчилар қўлга тушди

Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

'Тошкент вилоятида “права” олиб берувчилар қўлга тушди'ning rasmi

Тошкент вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Пискент тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.А. фуқаро М.М.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шу каби, Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.У. ва А.П. фуқаролар И.Э. ва И.У.га ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар