Фуқаролар уруши давом этаётган Судандаги жангларни кузатувчи Sudan War Monitor лойиҳасига кўра, ушбу самолёт "Тезкор жавоб кучлари” ҳарбийлаштирилган гуруҳи учун юк олиб кетаётган бўлган. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда. Самолёт ушбу гуруҳ жангчилари томонидан хатолик туфайли уриб туширилган.
"Самолёт экипаж аъзоларидан бири Россия фуқароси бўлиши мумкин", — деб ёзади Sudan War Monitor ҳаво кемаси қулаган жойдан олинган кадрларга таяниб.
Ижтимоий тармоқларда Суданда уриб туширилган самолёт қолдиқлари акс этган видео чоп этилди. Кадрлар Х ижтимоий тармоғидаги Аlqadh News аккаунтида пайдо бўлди. Тасвирларда учувчиларнинг ҳужжатлари ҳам кўрсатилган. Улардан бирининг Россия паспорти, иккинчисининг махсус ҳужжати намойиш этилди.
Ҳозирда воқеа тафсилотлари аниқланмоқда.