НATO'га аъзо етти давлат Украинанинг альянсга киришига қарши бўлмоқда. Бў ҳақда хориж ОАВлари хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, бу ғояга қарши чиқаётган давлатларга Украинанинг энг йирик тарафдорлари бўлмиш АҚШ ва Германия етакчилик қилмоқда. Вашингтон ва Берлин Москва билан тўғридан-тўғри уруш олиб боришдан хавфсирамоқда.
Бундан ташқари, Словакия ва Венгрия ҳам Украинанинг НATO'га қўшилишига қарши.
"Шунингдек, Испания, Бельгия ва Словения Киевнинг альянсга аъзо бўлишини қўллаб-қувватламаяпти. Ушбу давлатлар буни АҚШ ва Германия ортига яширинган ҳолда билдиришмоқда", — дейди НATO расмийларидан бири.