АсосийДунё

Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистонга келади

Мулоқот чоғида асосий эътибор Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга оширишга қаратилади.

'Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистонга келади'ning rasmi

28-29 октябрь кунлари Россия ТИВ раҳбари амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади. 

Қайд этилишича унинг ташриф кун тартибида Шавкат Мирзиёев қабул қилиши, шунингдек, ушбу мамлакат ташқи сиёсат департаменти раҳбари билан ҳам музокаралар олиб бориши режалаштирилган.

Мулоқот чоғида асосий эътибор Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари, хусусан, жорий йилнинг 26-28 май кунлари Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи якунлари бўйича келишувларни амалга оширишга қаратилади.

Шунингдек, томонларни қизиқтирган долзарб халқаро ва минтақавий масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи мақоми ҳисобга олинган ҳолда Евроосиё интеграцияси жараёнларини дипломатик қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам фикр алмашилади. 

Шунингдек, Сергей Лавровнинг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан суҳбати режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар