АсосийЖамият

“Дебат холл”даги сўнгги теледебатда болаларни ҳимоя қилиш мавзуси алоҳида тилга олинди

Хусусан, МТДП вакили талаба оналарнинг фарзандлари учун олий таълим муассасалари ҳузурида махсус болалар хоналари ёки боғчалар ташкил этиш ташаббусини билдирди.

'“Дебат холл”даги сўнгги теледебатда болаларни ҳимоя қилиш мавзуси алоҳида тилга олинди'ning rasmi

25 октябрь куни “Дебат холл”даги сўнгги теледебат ҳам халқаро тажрибаларга мос тарзда ўтказилди ва унда болаларни ҳимоя қилиш мавзусиалоҳида тилга олинди.

Хусусан, “Адолат” партияси спикери Г.Агзамова, мактабларда болаларга стоматология хизмати кўрсатилишини таъминлаш таклифини билдириб ўтди. Экопартия вакили Н.Иноятоваэса болалар соғлиғига салбий таъсирини инобатга олган ҳолда, 21 ёшдан кичик шахсларга энергетик ичимликларни сотишни тақиқлаш таклифини илгари сурди.

ЎзЛиДеП спикери Ш. Холмахматова болалар марказларини яратиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда мактаблардаги психологлар сонини ошириш, бу орқали болалардаги психологик муаммоларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мумкинлиги ҳақида гапириб ўтилди.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ХДП Спикери С. Имомова томонидан мазкур таклиф танқид қилинди ва давлат дастурларини қайта кўриб чиқиш ва оилаларнинг ижтимоий муаммоларига кўпроқ эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

МТДП вакили талаба оналарнинг фарзандлари учун олий таълим муассасалари ҳузурида махсус болалар хоналари ёки боғчалар ташкил этиш ташаббусини билдирди.

Алоҳида таъкидлаш керак, сўнгги дебат ҳам ўта қизиқарли бўлиб, қизғин баҳс-мунозаралари билан ёдда қолди, унда ҳар бир партия спикери кўтарилган масалалар юзасидан ўз ёндашувини таклиф қилди. Аёл спикерларнинг ишончли чиқишлари болаларнинг ҳолатини, ижтимоий ҳимоясини яхшилаш учун курашга тайёрлигини кўрсатди.

Эътироф этиш жоиз, дебатда аёл номзодлар ўзининг ўта фаоллиги, вазминлиги, кенг дунёқараши, шижоаткорлиги, ҳозиржавобгарлиги билан алоҳида ажралиб туришди. Қолаверса, бошқа партия спикерларига ўзлари  томонидан берилган баъзи саволларга жавоблардан қониқиш ҳосил қилмасдан, ўз позицияларини ҳам аниқ билдириб ўтишди.

Юқори даражада ўтказилган дебатлар формати турли ёндашувларни муҳокама қилиш имконини берди ва бу муҳокама томошабинлар учун ҳақиқий маънода қизиқарли бўлди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижонда Nexia-2 ҳайдовчиси мопед ва велосипедни уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:57

    Андижонда Nexia-2 ҳайдовчиси мопед ва велосипедни уриб юборди

    Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот берди.

    'Фарғонада "права" олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:48

    Фарғонада "права" олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди

    Ходим бу "ёрдам"ини 1 500 АҚШ долларига "баҳолаган".

    'Хоразмда ЙПХ инспектори Cobalt ойнасини нега синдиргани маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:07

    'Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:34

    Арзон кийим, текин "доставка" — фирибгарларнинг янги тузоғи

    Тошкент вилоятида "эркаклар кийим дўкони" ниқоби остида фуқароларни алдаб, 100 млндан ортиқ пул ишлаган "уддабуронлар" қўлга тушди.

    'МИБ "Док-1 Макс" сиропи расмий импортчиси омборларида сақланаётган препаратларни йўқ қилишга киришди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:26

    МИБ "Док-1 Макс" сиропи расмий импортчиси омборларида сақланаётган препаратларни йўқ қилишга киришди

    "Док-1 Макс" иши доирасида 3,2 миллиондан ортиқ хавфли дори воситалари йўқ қилинмоқда.

    'Прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:28

    Прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди

    ДХХ уч ҳудудда мансабидан фойдаланиб, пора олаётганларни ушлади.