АсосийДУНЁ
Муаллиф: Darakchi.uz

Самарқанддаги ЙТҲда 13 ёшли ўқувчи вафот этгани расман тасдиқланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Самарқанддаги ЙТҲда 13 ёшли ўқувчи вафот этгани расман тасдиқланди'ning rasmi

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида беш нафар мактаб ўқувчиси бўлган автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 13 ёшли бола вафот этгани расман тасдиқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти таълим ва илм-фан бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 13 ноябрь куни тунги соат тахминан 01:00–01:30 оралиғида Тойлоқ туманидаги «Бахшитепа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички кўчалардан бирида содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автомобиль салонида тумандаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 8-синфида таҳсил олувчи беш нафар ўқувчи бўлган.

Ҳодиса оқибатида мазкур мактабнинг 8-синф ўқувчиси З.А. олган тан жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этган.

Қолган тўрт нафар ўқувчининг аҳволи яхши бўлгани сабабли уларга шифохонадан уйига жавоб берилган.

    Бошқа янгиликлар