АсосийДунё

Филиппиндаги тўфон қурбонлари сони 110 нафарга етди

Таълим муассасалари ва давлат ташкилотлари фаолияти тўхтатилган.

'Филиппиндаги тўфон қурбонлари сони 110 нафарга етди'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек,Филиппинда 23 октябрь куни кучли ёмғир ёғиб, сув тошқинига сабаб бўлди.

Юзага келган “Трами” тўфони оқибатида 110 киши ҳалок бўлди, яна 42 киши бедарак йўқолган.

ОАВ хабарларига кўра, Филиппинда тўфон 4,4 миллион аҳолига таъсир кўрсатган, юз минглаб инсон эвакуация марказларида қолмоқда. Мактабларда дарслар ва ҳукумат муассасалари фаолияти тўхтатилган. Транспорт инфратузилмасига зарар етган, қатор рейслар бекор қилинган.

Ҳозирда ўн мингга яқин одам Филиппиндаги портларда қолиб кетгани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар