Испаниянинг Валенсия шаҳрида “Медио Маратóн Валенcиа Тринидад Алфонсо Зурич” халқаро ярим марафони ўтказилди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Давлатов иштирок этиб, мамлакат рекордини янгилади.
Қайд этиш жоиз, ушбу шаҳарда ташкил этиладиган ярим марафон дунёдаги энг юқори вақт кўрсатиладиган мусобақа ҳисобланади. Боиси, сўнгги 10 жаҳон рекордидан 8 таси ушбу манзилда қайд этилган. Бу йилги ярим марафонда сайёрамизнинг 120 мамлакатидан 25 000 нафар иштирокчи стартга чиқди.
Юртдошимиз Шоҳруҳ Давлатов 21 кмдан зиёдроқ масофани 1:01.48 соатда босиб ўтиб, мамлакат рекордини янгилади. Бу аввалги рекорддан 1 дақиқа, 45 сонияга яхшироқ кўрсаткич бўлди. Якунда ушбу натижа билан Давлатов 24-бўлиб маррага етиб келди.