АсосийЖамият

Бугун фақат Қорақалпоғистоннинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғади

Республикада ҳарорат 10-15° атрофида бўлади.

'Бугун фақат Қорақалпоғистоннинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-14° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар