Парижда «Олтин тўп-2024» маросими бўлиб ўтди.
Бош мукофот «Манчестер Сити» клуби ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси Родри Эрнандесга насиб этди.
28 ёшли футболчи ўтган мавсумда миллий жамоаси билан Европа чемпионатида зафар қучди ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Шунингдек, Родри «Сити» сафида АПЛда чемпион бўлди.
Топ-5дан «Реал»нинг 3 футболчиси — Винисиус Жуниор (2), Жуд Беллингҳэм (3), Дани Карвахал (4) ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд (5) ўрин олди.
Аёллар ўртасида «Барселона» футболчиси Айтана Бонмати қаторасига иккинчи йил «Олтин тўп»га сазовор бўлди.
«Реал» — йилнинг энг яхши клуби бўлди. Бироқ совринни олиш учун ҳеч ким саҳнага чиқмагани, сабаби Мадрид клубидан ҳеч ким келмагани айтилмоқда.